Ўзбекистон аэропортлари 13 март куни 17:00 дан вақтинча — бир ой муддатга — Boeing 737−8 MAX ва Boeing 737−9 MAX самолётларини қабул қилиш ва жўнатиш учун ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигидан «Газета.uz"га маълум қилинди.

Авиация соҳасидаги ахборот манбасининг аниқлик киритишича, тақиқ ушбу турдаги самолётларнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан учиб ўтишига алоқадор эмас.

Boeing 737−8 MAX лайнери Эфиопияда ҳалокатга учраганидан сўнг якшанба куни кўплаб мамлакатлар ушбу лайнерлардан фойдаланишни тўхтатди. АҚШ эса ҳозирча бундай тақиқни жорий этишни режалаштираётгани йўқ.