«Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятида 4-сонли клинкер ишлаб чиқариш технологик тармоғи қурилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Қиймати 925 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ишлаб чиқаришга замонавий энергия тежамкор техника ва технологияларни жорий этишдир, — дейди корхона бош муҳандиси А. Саломов. — Шу билан бирга, корхонанинг клинкер ишлаб чиқариш қувватини ошириш, маҳсулот таннархини тушириб, рақобатбардошлигини таъминлаш. Лойиҳа 2019−2020 йилларда амалга оширилади.