Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари февраль ойида квадрат метри учун 645 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботида сўз боради. Нархлар ноябрдаги 647 ш. б. дан (декабрда — 644, январда — 646) қарийб ўзгармади.

Қишнинг сўнгги ойидаги ғиштли турдаги квартиралар нархи 1 фоизга ўсиб, 689 ш. б. дан 697 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи 1 фоизга арзонлаб, 621 дан 616 ш. б. га тушган.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 651 ш. б. (-1 фоиз), икки хонали — 625 (ўзгаришсиз), уч хонали — 662 (ўзгаришсиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 653 (-1).

Маълумот учун: Нархлар фақатгина ахборот мақсадлари учун мўлжалланган. Нархлар dom.vsem.uz ва uybor.uz интернет манбалари томонидан тақдим этилган. Таклиф этилаётган қийматлар барча маълумотлар базасидан танлаб олинган сотувчилар билан ўтказилган музокаралар асосида ишлаб чиқилган.