Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи «Шахноза» исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.