2019 йилнинг 18 март куни Наманган шаҳрида Россиянинг «Фабрика Наше» корхонасининг пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватларига биринчи рамзий тош қўйилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28-февраль — 1-март кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқларни бажариш доирасида бўлиб ўтди.

Биринчи тошни қўйиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир биринчи ўринбосари Очилбай Раматов, Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулло Базаров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев, Наманган шаҳри раҳбарияти ва «Фабрика Наше» корхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокимияти ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, фабрика қурилиши ва ишга туширилишига 1,6 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги тўғридан-тўғри инвестиция киритилади. Бу эрда 300 та янги иш ўринлари яратилади.

Бўлажак корхона ҳудудида россиялик ҳамкорлар билан лойиҳани амалга ошириш босқичлари ва объектни тезда ишга тушириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.