Мажбурий ижро бюроси 2019 йилнинг 17 март куни Xabar.uz сайтида бюронинг фаолиятига оид тарқатилган маълумотлар юзасидан баёнот берди.

Xabar.uz сайтида, жорий йилнинг 23 февраль куни

«МИБ: «Қарзингиз бўлса нохуш вазиятга тайёр туринг…» ҳамда 13 март куни «МИБ ўзининг «мажбурий» мақомидан айрилиши мумкин» номли материаллар жойлаштирилди.

Маълумотларда, бюро фаолиятидан аҳоли норози бўлаётгани учун уни тугатиш, Бош прокуратура тасарруфидан чиқариб, Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига ўтказиш ёки бошқа мустақил ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши лозимлиги фикрлар олдинга сурилди.

Таҳлилларда, Xabar.uz сайтида бюро фаолиятига доир маълумотларни жойлаштиришда амалдаги қонунчилик талаблари инобатга олинмаган.

Президент томонидан таъминотчи корхоналар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этиши лозим даражада таъминланмагани, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда амалга оширмагани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги собиқ Суд департаменти фаолиятидаги жиддий камчиликларнинг танқидий баҳоланиб, ушбу соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган.

(Бюрони қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.)

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги махсус ваколатга эга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бўлиб:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва турли сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;

энергия ресурслари, сув таъминоти соҳасида ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш, тармоқларга ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш каби вазифаларни амалга оширади.

Бюро органлари томонидан юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашилиб, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш ҳам энгергия ресурслари бўйича қарздорликларни ундириш соҳасида самарали натижани берди.

Шу боис, давлат раҳбари фармони асосида қўшимча вазифа сифатида

сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларнни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг 2015 йил ноябрь ойидан 2017 йилнинг июнь ойига қадар бўлган 19 ойлик фаолиятида 17,8 трлн. сўм ундирилган бўлса, бюро фаолиятининг 19 ойлик (2017 йил июнь-2018 йил декабрь) даврида

26,3 трлн. сўм ундирув амалга оширилди, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки Бюро даврида ундирув 48 фоизга ўсган.

Худди шундай, бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида 42 трлн. сўм (газ — 19,8 трлн., электр — 21,5 трлн., сув — 1,2 трлн.) сўм маблағ ундирилди.

Бу кўрсаткич, Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга (2015 йил ноябрь-2017 йил май) нисбатан (17,2 трлн.) 21,3 трлн. сўмга ёки 100 фоизга кўп ундирилганини англатади.

Маълумот учун: 2017 йилнинг январь — июнь ойларида «Ўзбекэнерго», Ўзтрансгаз" ва сув таъминоти корхоналарининг жами 13.669 (газ — 4.255, электр — 6.562, сув — 2.852) нафар назоратчилари 5,9 трлн. сўм ундирган бўлса, бюронинг 5.439 нафар давлат инспекторлари эса, 2018 йилнинг шу даврида 14,3 трлн. сўм ёки 8,3 трлн. сўм (139%) кўп маблағ ундирилган.

Ҳозирда, бюронинг 1 нафар давлат инспектори «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз» ва сув таъминоти корхоналарини ўртача 6 нафар назоратчисининг иш ҳажмини бажармоқда.

Ҳуқуқбузарликларни фош этиш бўйича энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича 1 трлн. 111 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, 780 дан зиёд жиноий ишлар қўзғатилган.

Бюрода соҳадаги аниқ механизм, иш самарадорлиги, меҳнат тақсимоти ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлиги таъминлаш борасида, бир қатор замонавий комплексли дастурлар «MIB Portal», «MIB Inspektor» ва ҳисоботларнинг ягона портали каби янги Дастурий тизимлар яратилган.

Ўтган 2018 йилда бюро ходимларига нисбатан 167 та ҳолатлар аниқланган.

Бундай ҳолатлар фуқароларнинг бюро ходимининг ҳаракати ёки қонуний талабини бажариш ўрнига, қаршилик кўрсатиш орқали вазиятни ўз томонига оғдириш каби ҳаракатлари орқали юзага келмоқда.

Бюро ходимларининг 2 нафар ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Бюро ўз вазифасини лозим даражада бажармаган ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларга нисбатан ҳам муросасиз муносабатда бўлиб келмоқда.

(Бюро ташкил топгандан ҳозирга қадар 1 минг нафардан зиёд бўшатилган ходимларнинг 570 нафардан ортиғи, айнан хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган сабабли вазифасидан озод этилган.)

Бюро 2018 йилдан бошлаб, Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи аъзолигига қабул қилиниб, халқаро майдонда алоқаларни ўрнатиб бормоқда.

Xabar.uz сайти Мажбурий ижро бюросининг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги маълумотни объектив ёндашилмаган ва амалдаги қонунчиликка асосланмаган маълумот деб ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюроси, сайт масъулларидан Бюро фаолиятининг тузилмаси ҳақидаги хабарларни тарқатишда:

— «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, эълон қилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик;

— «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган мажбурият ва жавобгарлик тамойилларига қатъий амал қилишини;

— фаолиятига тааллуқли маълумот ва хабарларни асосли, объектив ҳамда бир томонлама ёндашмаган ҳолда тайёрлашларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.