Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Юнусобод туманида яшовчи К.А. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Т.Ж.лар фуқаро М.Р.га Чилонзор туманидаги «Flamingo» ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 2017 йил сентябрь ойидан 2018 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида ундан 540 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.А. ва Т.Ж.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.