3 март куни Москвада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Наманган шаҳрида туғилган Ўзбекистон фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров (1986 йилда туғилган) ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.

Мазкур масала Элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди, дея қайд этди ТИВ матбуот хизмати.