Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қуйи Хўжасоат маҳалласида фуқаролар К.П ва Ғ.М. қўлбола усулда ясалган 255 дона «Журавли» ва «Филатов» ароғини 2.272.500 сўмга сотган вақтда ушланди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг яшаш уйидан ароқ маҳсулотлари ва уларни ясашга мўлжалланган асбоб-ускуналар, ёрлиқлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.П ва Ғ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.