Бухоро вилоятининг «Жўйбори Калон» ўрта махсус ислом билим юрти кириш қисми, дарвозахонаси ва пештоқи XVII аср ҳолатига қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Билим юрти дарвозахонаси безаксиз ҳолатда эди. Ҳозирда кириш қисми пештоқининг безаклари кошин билан парчинкорий қилинди.

Ганчкор усталар исломий ва геометрик нақшлар асосида гулдасталар, оқ, кўк, зангори рангли сиркор безаклар билан ишлов беришди.