28 февраль куни тахминан 18:45 да маст ҳолдаги эркак Бектемир туманида Тошкент автомобиль ҳалқа йўли устидан ўтган («Қўйлиқ» бозори яқинида) кўприкка осилиб қолди.

Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, у Тошкент вилоятида вақтинча истиқомат қилувчи Жиззах вилоятидан бўлган фуқаро бўлиб чиқди. 42 ёшли эркакни фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари қутқариб олди.

«Эркак тиббиёт муассасасига олиб борилди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Психологлар билан суҳбат олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

ИИББ матбуот хизматининг «Газета.uz"га маълум қилишича, эркак нима сабабдан кўприкка осилиб қолгани ҳозирча маълум эмас.

Видео