Сурхондарё вилоятида 2018 йилнинг ўзида илгари умуман бажарилмаган 6 турдаги 22 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иноят Ҳожиев маълум қилди.

Илгари Сурхондаё вилоятида яшовчи, онкологик хасталикка чалинга бемкорлар мураккаб жарроҳликларни амалга ошириш учун катта харажат, кўп вақт йўқотиш эвазига пойтахтга келар эди.

Бугунги кунда вилоят онкология диспансерида кўкс оралиғи ва ўпка соҳасидаги ўсмаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада 2018 йилнинг ўзида илгари умуман бажарилмаган 6 турдаги 22 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 апрель «2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан юқоридаги ишлар амалга оширилди.

Республика онкология илмий марказидан, 15 та вилоят ва шаҳар онкология диспансеридан, туманлар ва шаҳарларнинг марказий кўп тармоқли поликлиникалари ҳузуридаги 232 та онколог хоналаридан иборат бўлган онкологик ёрдам беришнинг ягона вертикал интеграциялаштирилган хизмати ташкил этилди.

Онкология муассасаларини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобига онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий стандартлари тиббиёт амалиётига жорий этилди.