Ҳукумат қарорига мувофиқ «Ўзчармсаноат» уюшмасига раис ва ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Фахриддин Атоевич Бобоевга «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланди;

Фарход Хасанович Нурмухамедов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган С. Умурзоқов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.