24 февраль тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади. Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда Шаҳрамга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунга келиб проф рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бештда баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган.

Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.