Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда нақд хорижий валюталарни ноқонуний айирбошлашга уринаётган шахслар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бири ўзига тегишли автомашинада 30 минг туркман манатини жами 60 000 000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, курткаси чўнтагида ҳам 9800 туркман манати борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.