11 февраль куни тахминан 6:00 да Самарқанд вилоятидаги 4Р-48 автомобиль йўлининг 11-километрида йўл-транспорти содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Жомбой-Эшимоқсой йўналишида Nexia автомобилини бошқариб келаётган уқаро М.М. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва фуқаро А.Д. бошқарувидаги Volvo экскватори билан тўқнашади.

Nexia ҳайдовчиси ва йўловчи М. Х. ҳодиса жойида вафот этди.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисм «а» бандида (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) кўзда тутилган жиноят аломати билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.