Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, тезкор тадбир давомида пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги хусусий корхона кўздан кечирилганда, омборхонадаги 6561 килограмм алюминийни ташкилот раҳбари И.Ф. томонидан белгиланган тартибда товар хомашё биржасидан олмасдан, аксинча, аҳолидан 1 литрлик обдаста ҳамда 5,8,22 ва 40 литрлик қозонларни сотиб олиб тўплаб қўйганлиги аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 22 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда