4−5 февраль кунлари Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклоннинг кириб келиши, Ўзбекистон бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидрометга таянган ҳолда.

Шу кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с, айрим жойларда 23−28 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 февраль куни кечаси ва кундузи 0…+5, айрим жойларда — -2 даражагача тушиши кутилмоқда.

6 февраль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида бир оз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси −7…−2, кундузи −2…+3 даража атрофида бўлади.

7−8 февраль кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди. 7 февраль куни ҳаво ҳарорати кечаси −7…−2, кундузи +2…+7 даража, 8 февраль куни −7…−2, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади.

9 ва 10 февраль кунлари Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ҳамда республика бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси −5…−0, кундузи +3…+8 даража атрофида бўлади.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотлари