Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. «шартли харидор"га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қўмита матбуот хизматининг эслатишига қараганда, симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.