Кеча Невада спорт комиссияси UFC 229 турнирида рўй берган тартибсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар берди.

Йиғилиш якунларига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди ва 500 минг доллар жаримага тортилди. Конор МакГрегор эса 6 ой жанг қила олмайди ва 50 минг доллар жарима тўлайди.

Ҳабибнинг укаси Абубакар ва жамоадоши Зубайра Тухугов бир йилга дисквалификация қилинди. Улар 25 минг доллар миқдорида жарима тўлайдилар.