Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан йўловчи поездида мамлакатимизга кириб келган фуқаро Т.Ж. нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 1425 дона «Феназепам» психотроп моддалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати тасдиқланган.

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиши учун психотроп моддаларни даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқилишига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат берилади.