23 январь куни тахминан 13:00 да Яшнобод туманида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида «КамАЗ» юк машинаси ва «ВАЗ-2107» иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

«КамАЗ"нинг 28 ёшли ҳайдовчиси Салоҳиддин Ю. олтинда кетаётган автомобилни айланиб ўтишга уриниб, йўл четида турган «Жигули» билан тўқнашиб кетади ва натижада шакар қоплари ортилган «КамАЗ» ағдарилиб кетади.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади. Авария вақтида «Жигули"да ҳеч ким бўлмаган.