Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 2019 йил 15 январь куни тахминан соат 23:50 ларда «Бешқовоқ» МФЙда яшаган Д.С. уйида маст ҳолда ёниб турган шамнинг устига йиқилиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Оқибатда уйнинг жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Д.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда.