Бухоро-Урганч-Хива йўналиши бўйича темирйўл қатнови 2019 йилдан бошлаб йўлга қўйилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда инфратузилмалар фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу линияда йўловчи ташиш тизимига тўлиқ ўтилди.

Матбуот хизматининг ёзишича, мазкур янги линия орқали тарихий шаҳарлар бўйлаб кенг қатновларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар оқимининг ошиши ҳамда ички туризмнинг ривожланишига, қолаверса вилоятлараро йўловчилар қатновларининг кенгайишига хизмат қилади.