Жорий йилнинг 16 январь куни Самарқанд шаҳридаги 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига немис файласуфи, тилшунослик фанининг асосчиларидан бири, Пруссияда гимназия таълимининг ислоҳотларини амалга оширган давлат арбоби, дипломат Вильгельм фон Ҳумбольдт номи берилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси раҳбари Барбара Дамбольдт ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир сўнггида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.