Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга ходимлар ойлик маошларини оширишни тавсия қилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги ДСҚ расмий саҳифасида маълум қилинди.

Қўмитанинг қайд этишича, ойликларни солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ошириш мумкин. Бу тавсия президентнинг 26 декабрдаги қарорида ҳам ўз аксини топган.

Янги йилда бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан бошланувчи юридик шахслар учун 25 фоиз даражасида сақланиб қолган бўлса, қолган тўловчилар учун ЯИТ 15 фоиздан 12 фоизга камайтирилди.