Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Қоракўл туманида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро Б.С нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, унинг омборхонасидаги ёғочлар орасига яшириб қўйилган 1 дона, 1 нилли қонунийлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ов қуроли борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ов қуроли ашёвий далил сифатида олиб қўйилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.