«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бугун клубнинг собиқ ҳужумчиси Оле Гуннар Сольскяер 2018/19 йилги мавсум охирига қадар жамоани бошқаришини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

«Юнайтед» сафида 1996 йилдан 2007 йилга қадар тўп тепган футболчи 366 ўйинда қатнашиб, 126 та гол уришга эришган. 2008 йилда у ўринбосарлар жамоасида мураббий бўлиб ишлади, кейин Норвегиянинг «Молде» клубига ўтиб кетди.

Сольскяерга мураббийлардан Майк Фелан, Майкл Кэррик ва Киран МакКен ёрдам беради.