Тошкентдаги Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми «Ҳумо Арена» муз саройи қурилиши муносабати билан 17 декабрдан 2019 йил 1 мартга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Чеклов қурилишда иштирок этувчи транспорт воситалари ва техникалари учун тааллуқли эмас.

Муз саройи қурилиши ўтган йил февралида бошланган эди. Бу ерда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг машғулотларини ўтказиш, баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс, қиличбозлик, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштириш учун шароитлар яратилади.