Боку шаҳрида ўтказилган Халқаро математика, кимё ва физика фанлари бўйича (интеграциялашган) олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 10−13 декабрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида математика, физика ва кимё фанлари бўйича 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида «Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси» II халқаро болалар олимпиадасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов ва Севара Остонова ҳамда 8-синф ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев иштирок этди.

«Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси» II халқаро болалар олимпиадасида12 та давлатдан 112 нафар ўқувчилар қатнашди.

Мазкур халқаро олимпиадада ўқувчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида иштирок этишди. Ушбу олимпиадада ўзбекистонлик математика ва физика фанларидан ғолибликни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар.