Тошкентнинг Юнусобод туманида қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.