Фарғона вилоятининг Боғдод туманида шу йил 5 декабрь куни номаълум ҳайдовчи «Камаз» русумли юк автомашинасини Боғдод шаҳарчаси Кумуштола кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида маст ҳолда ётган, Боғдод шаҳарчасида яшаган О.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада О.А. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Боғдод туманида яшовчи Қ.Э. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.