Ровшан Хамидуллаевич Турсунов Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни шу ҳақдаги қарорни имзоланди.

Давлат инспекцияси давлат раҳбарининг 21 ноябрдаги қарори билан АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияси ўрнига ташкил этилди. Мазкур инспекция ҳузурида Техник кўмаклашиш маркази фаолият кўрсатади.