Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, шу йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика ҳудудида жами 10680 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 106 нафар инсон ҳалок бўлган ва 309 нафар киши тан жароҳати олган.

Ёнғинлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 680 тага (6 фоизга), ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 27 тага (20 фоизга) ва тан жароҳати олиши 49 тага (14 фоизга) камайган. Ушбу ёнғинларда 73 нафар инсонлар қутқариб қолинган.

Бундан ташқари, содир бўлган ёнғинлар айрим йўналишларда камайишига эришилди. Жумладан, материалларни очиқ сақлаш жойларида 30 фоизга, омборхоналарда 27 фоизга, ўқув юртларида 19 фоизга, маданий-томоша муассасалари, даволаш муассасалари ва ишлаб чиқариш цехларида 15 фоизга, маъмурий-жамоат муассасаларида 14 фоизга, шунингдек, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича: технологик процессини бузилиши оқибатида 37 фоизга, болалар шўхлигидан 10 фоизга, очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ва технологик ходисалар оқибатида ҳамда қасддан ўт қўйишдан 9 фоизга, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан 5 фоизга, электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилишидан 4 фоизга камайишига эришилган.