Бир ойлик тўхталишдан сўнг Украинада ишлаб чиқарилган дори ва фармацевтика маҳсулотлари Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувларидан ўтказила бошланди. Бу ҳақда Украинанинг йирик дори ишлаб чиқарувчиларидан бирининг Тошкентдаги ваколатхоналаридан бири вакили «Газета.uz"га хабар қилди.

Ўзбекистон томони 3 ноябрдан буён Украинадан келтирилган товаларни божхона расмийлаштирувларидан ўтказишни тўхтатган эди. Компания вакилининг маълум қилишича, ҳозирда «украин дори воситалари учун чегаралар очиқ».

«Аввал тўғридан-тўғри тузилмаган шартномаларга ёпиқ эди, ҳозир уларга ҳам очилди. Норасмий, тушунарсиз ҳолатда ёпилди, шунинг учун қаергадир ёза олмадик. Дистрибютор декларантидан маълумот кутдик. Ўзлари қўнғироқ қилишди, аниқлаштиришди, у ерда ҳеч ким аниқ жавоб бера олмади, чунки яширин қарор бўлган», — деди суҳбатдош.

Душанба куни эрталаб компания украин дори ишлаб чиқарувчилари янги юкларни юклаб жўнатиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақидаги божхона хабарини олди.

Божхона расмийлаштирувининг ўтказилмаганидан украин дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг маҳаллий дистрибюторлари зарар кўрди.

1 декабрь куни Украина Шакар ишлаб чиқарувчилари миллий уюшмаси («Укрцукор») Ўзбекистонга етиб борган шакар тушириб олинмаётгани ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаётганини маълум қилган эди. «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси ушбу масала ижобий ечимини кутаётганини маълум қилди.

Душанба куни Украинада ўзбек автомобилларига нисбатан субсидияга қарши текширув тўхтатилгани ҳам маълум бўлди. бунга Ўзбекистон миллий автомобиль ишлаб чиқарувчисига 2018 йилдан имтиёз тақдим этмаётгани асос бўлди.