Риштон (Фарғона вилояти) ва Исмоилли (Озарбайжоннинг Исмоилли тумани) «Биродар шаҳар» тўғрисидаги меморандумни имзолади. Маросим Риштон тумани ҳокимиятида бўлиб ўтди, дея хабар қилди туман маъмурияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.Меморандумга Риштон тумани ҳокими ўринбосари Абдусалом Сиддиров, Исмоилли маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Равшан Агаев ҳамда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев имзо чекди.

Озарбайжон делегациясининг расмий ташрифи доирасида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар «Адрас» фестивали, «Халқаро кулоллар ва кулолчилик маҳсулотлари» фестивали ҳамда келгуси йили бўлиб ўтадиган «Халқаро ҳунармадлар фестивали"да Озарбайжон ҳунармандлари ва сайёҳлари ташрифларини ташкил этиш, Исмоилли ва Риштонлик сармоядорларнинг қўшма фаолиятини бошлаш, таълим ва санъат соҳаларида ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилаётган масалалар муҳокама этилди.