3 декабрь куни тахминан соат 8:45 да Тошкент метрополитенинг «Пушкин» бекатида темирйўл релсларига 67 ёшли киши йиқилиб тушди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ИИБ ходимлари шу заҳотиёқ метро электропоездини тўхтатиб, жабрланган кишига ёрдам кўрсатди.

Йиқилган киши енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодисага аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.