Америка Қўшма Штатларининг қирқ биринчи президенти катта Жорж Буш 30 ноябрь куни 94 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли кичик Жорж Буш маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Жорж Буш (биографияси) 1989-1993 йилларда давлат раҳбари лавозимида фаолият кўрсатди. У АҚШ Марказий разведкасининг 11-директори (1976-1977 йилларда) ҳамда мамлакатнинг 43-вице-президенти ҳам бўлган (1981-1989 йилларда).

Жорий йил апрелида у билан 73 йил бирга ҳаёт кечирган турмуш ўртоғи - Барбара Буш ҳаётдан кўз юмган эди.