Ташқи савдо вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт мавзусидаги мурожаатларини туну кун қабул қилиш тартиби йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи-online» вазирлик матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Ушбу қарор ташқи савдо соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланаётганини инобатга олган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва компанияларга тезкор ва сифатли қўллаб-қувватлаш хизматини кўрсатиш мақсадида қабул қилинди.

Кундузги иш вақтида мурожаатлар вазирлик котибияти, кечки пайтда эса навбатчи ходимлар томонидан қабул қилинади.

Маълумот учун, жорий йил январь ноябрь ойларида вазирлик томонидан 179 та, жумладан, жисмоний шахслардан 130 та, юридик шахслардан 49 та мурожаат кўриб чиқилди.