22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда «Сувсоз» корхонаси сайтида хабар қилинди.

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 245 сўмдан 280 сўмга, канализация хизматлари нархи эса 210 сўмдан 235 сўмга оширилади. Бунда тарифларга қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида устама белгиланган.

Совуқ сув тарифлари охирги марта май ойида оширилган.