15 ёшгача бўлган 93 фоизга яқин (1,8миллиард) бола мунтазам равишда ифлосланган ҳаводан нафас олиб, саломатлигини хавф остида қолдирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда ифлосланган ҳаво сабабли вужудга келган қуйи ҳаво йўллари инфекциясидан 600 минг бола вафот этди.

ЖССТнинг ҳавонинг ифлосланиши ва болалар саломатлигига оид янги ҳисоботида атмосфера ва бино ичидаги ҳавонинг ифлосланишининг болалар саломатлигига салбий таъсири айниқса паст ва ўрта даромадли мамлакатларда оғир оқибатларни юзага келтирмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, ифлосланган ҳаво ҳомиладор аёлларда бевақт туғруқ ёки кам вазнли гўдаклар туғилишига олиб келади. Ҳавонинг ифлосланиши болаликда неврологик ривожланиш ва когнитив хусусиятларда муаммоларни вужудга келтириб, астма ва саратон касалликларини ривожлантирувчи механизмларни ишга туширади. Ҳаво жуда ифлосланган ҳудудларда болалар кейинчалик сурункали касалликлар, юрак-қон томир хасталикларига чалинишга мойил бўлади.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус The Guardian газетасидаги мақоласида ифлосланган ҳавони йилига 7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлаётган «янги тамаки» ва «тинч фавқулодда ҳолат» деб атади.

Болаларнинг катталарга қараганда тез-тез нафас олиши уларни ифлосланган ҳаводан кўпроқ зарарланишига олиб келмоқда.

Шунингдек, болаларнинг бир қанча ифлослантирувчилар концепцияси юқори бўлган ерга яқинроқ бўлиши ҳам улармияси ва организмининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Янги туғилган ва кичик ёшдаги болалар овқат тайёрлаш, иситиш ва ёритиш учун ёқилғи ва технологияларыкўринишидаги ифлослантирувчилардан бинолар ичида мунтазам фойдаланилишига ҳам жуда таъсирчан.