Шахматчи Жавоҳир Синдоровга Тошкентнинг Сергели туманида уч хонали уйга эга бўлди. Ўзбекистон президенти номидан совғани президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов топширди.Шахмат федерациясининг хабар беришича, совға 12 ёш, 10 ой ва 8 кунлик вақтида гроссмейстер меъёрларини бажаргани учун топширилди. У бу борада жаҳонда иккинчи бўлди.

Халқаро шахмат федерацияси спорт унвони топширилганидан сўнг Жавоҳир Синдоров 12 ёш 7 ойлик вақтида гроссмейстер бўлган Сергей Карякиндан кейин жаҳонда энг ёш гроссмейстерига айланади.

Жавоҳир Синдоров 4 ёшидан буён шахмат билан шуғулланади. У 2012, 2014 ва 2015 йилларда мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионига айланди. Ўтган йилнинг апрелида эса 8−18 ёшли спортчилар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.