Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Эркабоев ва Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиев душанба куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раислиги остида ўтказилган мажлисда вазифасидан озод қилинди.

Фарғона шаҳрини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Шавкат Эркабоев фаолиятидаги жиддий камчиликлар сабабли вазифасидан озод қилинди.

Фарғона туманини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Содиқжон Имомалиев қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга оширишда ортда қолинаётгани ҳамда ер участкаларини беришдаги қонунбузарликлар сабабли лавозимидан четлатилди.

Туман маъмуриятидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳом Носиров ҳоким вазифасини вақтинча бажаради.