Хонанда Азиза Ниёзметова 46 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар қилди.

У бир неча ойлар давомида саратон касаллиги билан кураш олиб бораётган эди.

Маданият вазирлиги хонанданинг вафот этганлиги муносабати билан оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.