Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.