Чоршанба куни Учтепа туманидаги Кўкча дарвоза кўчасида 87-йўналишда қатновчи Mercedes-Benz Low Floor автобусида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

«Чинни бозор — Қорақамиш 2/4 мавзеси» йўналишида қатновчи ва 18-автобус саройига тегишли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар 14:52 да келиб тушади. Ўт ўчирувчилар ёнғинни 15:01 да бартараф этишади.

Ёнғин автобуснинг мотор бўлимидан бошланган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрлангани йўқ. Ёнғинга автобус ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.