Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Д.К. исмли аёл ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишни сўраб ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимига пора таклиф этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ходим ўз раҳбарига ахборот берган ва жорий йилнинг 6 октябрь куни ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.К. ходимга 1 000 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтида ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.