Жорий йилнинг 9 ойи давомида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Фондига 251,1 млрд сўм келиб тушган. Шундан 15 млрд сўм инвестиция ҳиссасига тўғри келади, дейиладиkruz.uz сайтининг Ўзбекистон Молия вазирлиги ахборотига таяниб берган хабарида.

Шунингдек, 236,1 млрд сўм «Реконструкция ва тараққиёт» фонди маблағлари ҳисобланади.

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Дастури бўйича Орол ҳудудидаги 410 та объектлар қайта реконструкция қилинади.

Ажратилган маблағларнинг 28 млрд сўми аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга, 40 млрд сўми жамоат жойларини таъмирлашга ва 14 млрд сўм эса аҳоли яшаш пунктлари инфрастуктурасини яхшилашга сарфланади.

2018 йил якунига кўра, Фонд даромади 323,5 млрд сўмни, харажат эса 256,8 млрд сўмни ташкил этади.

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш фонди 2017 йили ташкил этилган. Фонд Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш ва ҳудудни ривожлантириш мақсадида тузилган.