Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Денис ҳафта давомида Португалия, Миср, Сербия, Чехиядан ташриф буюрган теннисчиларни мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда эса бошқа бир сербиялик спортчи Никола Милоевичга қарши ўйин ўтказди ва 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.

Ушбу чемпионлик орқали Истомин 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.