«Тошкент ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш» электрон хизматини олиш вақти беш иш кунидан бир иш кунига қадар қисқарди, дея хабар берди «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизмати.

Мазкур хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тест режимида жойлаштирилд. Уни олиш жараёни эса соддалаштирилди: фуқаро етти турдаги ҳужжатни тўплаши ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бориши шарт эмас.

Электрон кўринишдаги хизматни олиш учун OneID тизимида рўйхатдан ўтиш, сўнгра ЯИДХПда авторизация қилиб, «Фуқаролик» бўлимидаги хизматдан фойдаланиш керак бўлади. Марказ сайтида мазкур хизматдан фойдаланиш қўлланмаси мавжуд.

Марказнинг Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб маълум қилишича, Тошкентда йилига ўртача 500 минг Ўзбекистон фуқароси вақтинчалик прописка олади.